Иордания қироли Абдулла II АҚШ президенти Дональд Трамп билан матбуот анжумани чоғида баландроқ кўриниш учун қути устига чиқиб турди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қутини минбар тўсиб турди, аммо баъзи нуқталардан олинган видеотасвирлар ва суратларда Иордания етакчисининг оёқлари остида турган қутини кўриш мумкин бўлди.
Нашр қайд этишича, Иордания қиролининг бўйи 165 сантиметр, АҚШ президентиники эса — 188 сантиметр.
Изоҳ (0)