Санкт-Петербургдаги кўп қаватли уйда портловчи қурилма топилди ва зарарсизлантирилди. Бу ҳақда шаҳарнинг Невский тумани маъмурияти раҳбари Константин Серов маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Одамларни уйга киритишга рухсат берилди. 7-қаватга қадар барчаси кўриб чиқилди. 8—9-қаватларда ҳали терговчилар ишламоқда», — дея таъкидлади Константин Серов.
6 апрель, пайшанба куни Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари маҳаллий вақт билан соат 5 атрофида шаҳарнинг «Товаришеский» шоҳкўчасидаги уйда портлаш хавфини туғдириши мумкин бўлган буюмни аниқлади. Шундан сўнг уйда яшовчилар эвакуация қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)