Дональд Трамп маъмурияти терроризмга қарши курашда Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ходими 4 апрель, сешанба куни журналистлар учун телефон орқали брифингда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу бизнинг режаларимизга кирмайди», — деди америкалик дипломат АҚШнинг ҳозирги ҳукумати ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда Сурия Араб Республикаси президенти билан ҳамкорлик қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бера туриб.
Ўтган ҳафта охирида Трампнинг ташқи сиёсат бўйича яқин маслаҳатчилари Асадга нисбатан ўз муносабатларини баён қилди. Уларнинг баёноти Сурия етакчисининг лавозимни тарк этишини талаб қилган аввалги президент Барак Обама маъмурияти позицияси каби кескин эмаслигини кўрсатди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)