Uzbek Tigers жамоаси боксчиси Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) томонидан Twitter’да ўтказилган сўровномага кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди.
Мавзуга доир: Исроил Мадримов WSB’да ҳафтанинг энг яхши боксчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатига киритилди
Овоз бериш жараёнида иштирок этган 229 респондентнинг 76 фоизи Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади. Колумбиялик Дос Сантос 18 фоиз, кубалик Осли Иглесиас 6 фоиз овоз билан мос равишда 2–3-ўринларни эгаллади.
Бундан аввал Uzbek Tigers жамоаси аъзоси Шаҳрам Ғиёсов WSB’да ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!