«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега учиши режалаштирилган биринчи рейси йўловчилар камлиги сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
«Тошкент — Душанбе йўналишидаги A320 рейси йўловчилар оқими камлиги сабабли амалга оширилмади», — дея хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
Янги авиарейснинг амалга оширилиш санаси маълум эмас, авиакомпания бу ҳақда қўшимча хабар бериши билдирилган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг ёзги парвозлар жадвалига Тошкент — Душанбе рейси киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент—Душанбе рейси бўйича парвозлар 4 апрелдан бошланиши ва ҳафтада икки марта амалга оширилиши маълум қилинганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!