Астраханда номаълум кишилар гуруҳи йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш учун келган икки полиция ходимига қарата ўқ узди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Полиция ходимлари йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш учун келган. Расмийлаштириш давомида улар ўқотар қуролдан ўққа тутилганлиги тахмин қилинмоқда. Икки нафар полиция ходими ҳалок бўлган», — дейилади ИИВ ҳудудий бошқармаси хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт нафар гумонланувчи яширинган «Газель» автомобилига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Вазирлик ҳалок бўлган полициячилар лейтенант ва катта лейтенант унвонларига эга бўлганлигини маълум қилди. Улардан бирининг икки нафар фарзанди бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!