Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 4-тур беллашувларини жами 37.899 нафар мухлис кузатиб борди, деб хабар берди «Championat.asia».
Шунинг учдан бири Самарқанддаги стадионга етиб келиб, «Динамо»нинг «Навбаҳор»га қарши учрашувини томоша қилди — 13.105. Бироқ клуб янги мавсумнинг мухлис жамғариш кўрсаткичида энг яхши бўлиб турган Наманган клубини мағлуб эта олмади. Маълумотларга кўра, кетма-кет уч ғалабага эришган «Динамо» ўйинини кўриш учун ташриф буюрган минглаб мухлислар стадион ташқарисида қолиб кетган.
Худди шу турдан ўрин олган Тошкент дербисини эса 700 дан бироз кўпроқ мухлис кузатиб борди. Бунда уларнинг сони қўлбола усулда ҳисоблаб чиқилганми ёки йўқ — аниқ эмас. «Локомотив» эса мухлислари сонини 1000 дан оширишга эришган.
Изоҳ (0)