Россия мундиали учун Осиё саралашининг «B» гуруҳида ҳам 3 та терма жамоа 7-турдан кейин алоҳида ажралиб чиқди.
Австралия ўз майдонида БАА устидан 2:0 ҳисобида зафар қучгач, Амирликлар термаси устози Маҳди Али ўз лавозимини тарк этди. Унинг шогирдлари келаси турларда нисбатан кучсизроқ бўлган Таиланд, Ироқ ва Саудия билан беллашса ҳам, Маҳдига имконият берилмади.
Япония эса Таиланд устидан йирик ҳисобда зафар қучиб, тўплар нисбатига кўра турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Бунга қадар саудияликлар бу борада етакчи бўлиб турганди.
Ўз навбатида «саҳро лочинлари» ҳам 3 очкони қўлга киритиб, Ироқ дарвозасига жавобсиз 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Томонларнинг илк учрашувида 2:1 ҳисобида саудияликлар устун келганди.
Воқеалар ривожи шундай давом этса, Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари плей-оффда ўзаро тўқнаш келиши мумкин.
ЖЧ—2018. Осиё «B» гуруҳи. 7-тур 28 март, сешанба
Изоҳ (0)