Карлуш Кейруш мураббийлигидаги Эрон терма жамоачи ЖЧ—2018 ҳал қилувчи саралашидаги бешинчи ғалабасини қўлга киритиб, яққол пешқадамлигини давом эттирадиган бўлди.
Форслар етти турнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмади. Шунингдек, ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Хитойга қарши ўйинда Меҳди Таремийнинг ягона голи Эронга ғалаба келтирди.
Марчелло Липпи Хитой термасини қабул қилиб олгач, Чин ўлкаси вакиллари Қатар билан дуранг ўйнаган (0:0), Жанубий Кореяни мағлуб этганди (1:0). Липпига қадар ўз майдонида Эрон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган Хитой, сафарда 1 очко ҳам ола билмади.
Гуруҳда Эрон ва Жанубий Корея терма жамоаларидан кейин Ўзбекистон учинчи бўлиб турибди. Самвел Бабаян бошқараётган жамоа Эрондан 8, Жанубий Кореядан 4 очко ортда қолишни бошлади.
ЖЧ—2018. Осиё «А» гуруҳи. 7-тур 28 март, сешанба
Изоҳ (0)