Эртага — 28 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаши доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.
ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Қатарга қарши учрашувда ўзбекистонлик футболчилар майдонга оқ рангли либосда чиқиб келади. Қатар эса ўзининг асосий либоси бўлган тўқ қизил рангли формада тўп суради.
Қайд этиш керак, Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олганидан буён футболчилар оқ рангли форма киймаганди. Жамоа мундиал саралаши давомида 13 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида кўк рангли либосда ҳаракат қилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг ҳал қилувчи босқичида 3 та мағлубият қабул қилиб улгурган: Эрон (0:1), Жанубий Корея (1:2), Сурия (0:1). Айни вақтда ўзбекистонликлар 9 очко билан гуруҳда учинчи бўлиб турибди.
Изоҳ (0)