Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони кўпдан буён ўз ечимини кутаётган муаммони ҳал этишда муҳим ҳужжат бўлди. Шу муносабат билан «Зарафшон» газетаси мухбири Адҳам Ҳайитов «Самавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти бош муҳандиси Абдурауф Исоқовга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «1news.uz».
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш дастурига мувофиқ, вилоятимизда икки йил ичида 479 километр йўл ва кўчаларни таъмирлаш кўзда тутилган. Шу йилнинг ўзида эса инвестиция дастурига асосан умумфойдаланувдаги «Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши», «Самарқанд айланма йўли»да таъмирлаш, қайта қуриш ишлари олиб борилади.Адҳам Ҳайитов, шунингдек, тўлиқ таъмирланиши кутилаётган йўллар ҳақида ҳам маълумот берди.Абдурауф Исоқов, «Самавтойўл» бош муҳандиси
Халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумфойдаланувдаги «Тошкент – Термиз» йўлининг Самарқанд туманига кириш қисмидаги 6 километрлик ҳудуд Nev Tech Samarkand қурилиш ташкилоти томонидан тўла таъмирдан чиқарилади. «Самарқанд – Жума– Каттақўрғон» автойўлининг Дарғом канали устида йил охирига қадар кўприк қуриб битказилади. Шунингдек, «Самарқанд – Айний» автомобиль йўлининг 0–2 километри, «Зарафшон тракти»нинг Иштихон туманидан ўтувчи 61,3–69-километри тўлиқ таъмирланади.«Самавтойўл» бош муҳандиси 2017 йилда Самарқанд вилоятида 237 километр таъмирланиши кутилаётганини айтиб, бунинг учун 28 миллиард 39,1 миллион сўм маблағ ўзлаштирилишини таъкидлади.Абдурауф Исоқов, «Самавтойўл» бош муҳандиси
2017 йилнинг ўзида вилоятда 237 километр йўлни капитал ва жорий таъмирлаш кўзда тутилган. Бунинг учун 28039,1 миллион сўм маблағ ўзлаштирилади. Шунинг ярми республика, қолган ярми маҳаллий бюджет ҳисобидан бажарилади. 2018 йилда эса дастурга мувофиқ 242 километр йўлни таъмирлаш режалаштирилган. Ўз-ўзидан равшанки, мавжуд йўлларни таъмирлаш, сақлаш учун катта ҳажмдаги ишларни бажаришга тўғри келарди. Нега деганда йўл хўжалиги яхлит иморат ёки иншоот эмас. Бугун қурилган йўлда транспорт ҳаракати бошланади. Деҳқонча қилиб айтганда, бир томондан қураверасан, иккинчи томондан яна таъмирлашга тўғри келади. Йўлнинг тез ишдан чиқиш омиллари эса жуда кўп. Шунинг учун энди ҳар бир туманда йўл қурилиши ва фойдаланиш билан шуғулланадиган иккитадан идора ташкил этилади. Бири йўл хўжалиги бўлса, иккинчиси минтақавий корхона ҳисобланади. Яъни, бири туман марказлари, қишлоқлар ички йўлларини созлаш билан шуғулланса, минтақавий корхона умумфойдаланувдаги йўлларни таъмирлайди, созлайди.Адҳам Ҳайитов вилоятдаги қишлоқ автомобиль йўллари талабга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.Абдурауф Исоқов, «Самавтойўл» бош муҳандиси
Йўлларимизнинг бугунги аҳволига келсак, очиғи, қишлоқ автомобиль йўллари ҳам белгиланган сифат ва хавфсиз ҳаракатлар талабларига жавоб бермайди. Мазкур фармон ижросидан келиб чиқиб, шу йилнинг ўзида бир қатор қишлоқ йўлларида таъмирлаш ва тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш белгиланган.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Абдурауф Исоқов, «Самавтойўл» бош муҳандиси
Изоҳ (0)