КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг катта акаси Ким Чон Намнинг жасади кремация қилиниб, унинг xоки Шимолий Кореяга юборилади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Кремация 26 март, якшанба куни амалга оширилган бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланмоқда. Аввалроқ Ким Чон Нам жасади Куала-Лумпурдаги шифохонадан номаълум йўналишда олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чон Нам 13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортидан шифохона йўлида ҳалок бўлган эди. Малайзия соғлиқни сақлаш вазири Субраманиам Сатхасивам унинг ўлими асаб тизимини фалаж қилувчи тақиқланган модда таъсирида юзага келганлигини маълум қилди. Пхеньян эса Малайзияда Ким Чхол номига олинган паспортга эга бўлган КХДР фуқароси ҳалок бўлганлигини таъкидлашда давом этмоқда. КХДР расмий позициясига кўра, ўлим юрак хуружи оқибатида келиб чиққан.
Изоҳ (0)