2018 йил Россия мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Европа термалари курашни давом эттирмоқда.
Саралашнинг «C» гуруҳида Иохим Лёв устозлик қилаётган Германия термаси юз фоизлик натижа билан пешқадам бўлиб турибди. Немислар ортда қолган беш турнинг тўрттасида йирик ғалабани қўлга киритди. Шимолий Ирландия билан ўйин эса 2 та гол фарқидаги устунлик билан якунига етди.
Маълумот учун, ҳафта бошида Германия термаси ўз майдонида Англияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, жамоа билан шу куни хайрлашган Лукас Подольскининг ягона голи эвазига муваффақият қозонганди.
Евро—2016 кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган Шимолий Ирландия термаси иккинчи йўлланма учун кураш олиб бормоқда. Чехия мазкур турда йирик ғалабага эришган бўлса-да, ирландияликлар чехларга ўз ўрнини бўшатиб бермади.
ЖЧ—2018. Европа «C» гуруҳи. 5-тур 26 март, якшанба
Изоҳ (0)