Европа Иттифоқи миграция оқимини уларнинг шаклланиш босқичида олдини олиш мақсадида Ливиянинг Нигер ва Чад билан чегарасига тартиб қўриқчиларининг қўшма контингентини юбориши мумкин. Бу ҳақда 26 март, якшанба куни Welt am Sonntag газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр журналистлари Европа Иттифоқи ва Еврокомиссиянинг Ташқи сиёсат хизмати ҳужжатлари билан танишди. Уларга кўра, Брюссель Фаиз Сараж бошчилигидаги Ливия ҳукуматига учувчисиз учар қурилмалар, вертолётлар, сунъий алоқа телефонлари кўринишидаги техник ёрдамни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Барча маҳаллий чегарачилар юқоридаги жиҳозлар билан таъминланади.
Саҳрои Кабир чўлининг энг узоқ ерига Европа Иттифоқи полиция миссияси ҳам юборилиши мумкин. Гап қўшма контингент билан бирга алоҳида мамлакатлар, жумладан, Италия ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳақида бормоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)