Tesla асосчиси Элон Маск компаниянинг янги, ишлаб чиқаришга тайёр Tesla Model 3 электрокарини биринчи бўлиб ўзи синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда TJоунрал. Элон Маскнинг Model 3 даги илк сафари акс этган видео унинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
First drive of a release candidate version of Model 3 pic.twitter.com/zcs6j1YRa4
— Elon Musk (@elonmusk) March 24, 2017
Компания раҳбарининг маълум қилишича, мазкур моделнинг турли комплектациялари 2018 йилдан аввал сотувга чиқмайди.
Tesla Model 3 га дастлабки буюртмалар апрелдан қабул қилинади. Автомобиль ишлаб чиқарилиши эса шу йилнинг июль ойида старт олади. Маскнинг таъкидлашича, электрокарни харид қилмоқчи бўлганлар ишлаб чиқариш жараёнидан бошлаб 6—9 ой кутиши керак бўлади.
Tesla 2018 йили Model 3 нинг иккита – AWD ва Performance-конфигурацияли версияларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Модельнинг энг оддий версияси солиқлар тўловидан олдин 35 минг долларни ташкил қилади. Электрокар битта қувватланишда 346 километргача масофани босиб ўта олади.
Элон Маск Twitter’даги саҳифасида одамлар Tesla автомобилларини iPhone’лар билан таққослаши керак эмаслигини айтди.
Одамлар Model 3 iPhone 2 ва iPhone 3 сингари Tesla’нинг «янги версияси» эканини айтаётганини пайқадим. Бундай эмас.Хабарда қайд этилишича, 2018 йилнинг ёзида Буюк Британия учун рули ўнг томонда жойлашган машиналар сотувга чиқади.Элон Маск, Tesla компанияси раҳбари
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)