23 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари музокаралари якуни бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Қозоғистон билан чегара яқинида махсус иқтисодий зоналар ташкил этади.
2. ИШИД Лондондаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Полиция Лондондаги теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
3. Нотинч вазият сабаб ўз уйида ўйнай олмаётган Сурия мундиал орзусидаги Ўзбекистонни мағлуб этди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 90-дақиқада пенальтидан киритилди.
4. Тошкент ЙҲХБ: Чорраҳаларда камераларнинг ишга тушиши қоидабузарликлар сони камайишига олиб келди. Камералар бир ҳафтада 29 мингга яқин қоидабузарликни қайд этган.
5. Тошкентда «5000 сўмлик ўғрилар» қўлга олинди. Тошкентда учта автомобилнинг эшик қулфини бузиб, қимматбаҳо буюм ва пул маблағларини ўғирлаётган ўсмирлар қўлга олинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)