БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида Fazza–2017 халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. 4 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза – жами 4 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу мусобақада 50 га яқин давлатлардан 400 дан ортиқ паралимпиячилар куч синашмоқда. 26 мартга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ўз иштирокини якунлаб бўлди.
Наталья Семёнова ядро улоқтириш баҳсларида кумуш, найза улоқтириш бўйича олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Элбек Султонов ядро ва диск улоқтириш баҳсларида бронза медалларига эга бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)