Кеча — 23 март куни Россия—2018 мундиали учун кураш олиб бораётган Осиё мамлакатлари ҳал қилувчи саралашнинг 6-тур ўйинларида майдонга тушди.
Ўзбекистон термаси жой олган «А» гуруҳидаги ҳар учала ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Аввалига Хитой Жанубий Корея устидан зафар қучган бўлса, кейинроқ Сурия Ўзбекистон термасини мағлуб этди. Учинчи беллашув Эроннинг Қатардаги ғалабаси билан якунига етди.
Карлуш Кейруш мураббийлик қилаётган Эрон термаси очколари сонини 14 тага етказиб олди ва Жаҳон чемпионати учун яна бир дадил қадам ташлай олди. Ўтказилган 6 ўйин давомида эронлик футболчилар 5 та гол уриб, ўз дарвозаларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Жанубий Корея ва Ўзбекистон термалари форслар дарвозасига битта ҳам аниқ зарба бера олмади.
Эрон билан Сурия ва Хитой терма жамоаларигина 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашга муваффақ бўлган.
Марчелло Липпини таклиф қилган Хитой терма жамоаси Қатардан илгарилаб кетди. Италиялик мутахассис бошқарувида хитойликлар биринчи учрашувда Қатар билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Кейин эса кореяликлар мағлуб этилди.
Сурия терма жамоаси кўпчиликни ажаблантиришда давом этмоқда. Нотинч вазият сабаб уй учрашувларини Малайзияда ўтказишга мажбур бўлаётган Сурия Эрон ва Жанубий Корея билан дуранг ўйнаганди. Ўзбекистон ҳамда Хитойни эса мағлуб эта олди. Сурияга фақатгина қатарлик футболчилар бас кела олган.
ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 6-тур 23 март, пайшанба
Хитой — Жанубий Корея 1:0
Гол: Ю Дабао, 34 (1:0).Сурия — Ўзбекистон 1:0
Гол: Омар Ҳарбин, 90-пен (1:0).Қатар — Эрон 0:1
Гол: Меҳдий Таремий, 53 (0:1).7-тур ўйинлари 28 март куни бўлиб ўтади. Унда Қатар Ўзбекистон билан ўйин учун Тошкентга ташриф буюради. Эрон эса Теҳронда Хитойни қабул қилади. Ва ниҳоят Сеулда Жанубий Корея — Сурия ўйини бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)