Россия—2018 мундиали учун ҳаракат қилаётган Жанубий Американинг 10 та мамлакати 13-тур учрашувларида майдонга тушди.
Марказий ўйин Уругвай ҳамда Бразилия ўртасида кечиб, унда пентакампионлар йирик ғалабага эришди. Эдинсон Кавани ҳисобни очган ўйинда Неймар 1 та, Поулиньо 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Демак, Хитой чемпионатида тўп суриб ҳам Бразилия сафида хет-трикка эришишнинг имкони бор.
Аргентина терма жамоасининг Чилига қарши ўйини ҳам катта қизиқишга сабаб бўлганди. Ўйинда Лионель Мессининг пенальтидан урган ягона голи аргентиналикларга ғалаба келтирди.
13-турдан кейин Бразилия терма жамоаси таъқибчисидан 7 очкога илгарилаб кетди ва Жаҳон чемпионати учун дадил қадам ташлай олди. Аргентина термаси эса кучли учликка кириб олди.
ЖЧ—2018. Саралаш Жанубий Америка. 13-тур 23 март, пайшанба
Изоҳ (0)