Кеча — 23 март куни ЖЧ—2018 саралашида иштирок этаётган Германия ва Англия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Беллашув Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида бўлиб ўтди.
Мазкур беллашув германиялик ҳужумчи Лукас Подольски учун терма жамоадаги сўнггиси бўлиб тарихга кирди. Бош мураббий Иохим Лёв немислар учун 130 та ўйин ўтказиб, 49 та гол урган футболчининг терма билан хайрлашув учрашуви юқори савияда бўлиши кераклигини таъкидлаганди.
31 ёшли Подольски Германия термасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Аҳамиятли томони ўйиндаги ягона гол ҳам айнан Лукас томонидан киритилди. Уни стадионга ташриф буюрган мухлислар олқишлар билан терма жамоадан кузатиб қўйди.
31 ёш ҳамма нарса тугади дегани эмас. Бироқ Подольски энди Германия терма жамоаси сафида кўриниш бермайди.
Маълумот учун, Германия ЖЧ—2018 саралашининг «C» гуруҳида юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Англия «F» гуруҳида етакчи, фарқи 1 та учрашувда дуранг қайд этган.
Ўртоқлик ўйини 22 март, чоршанба
Изоҳ (0)