АҚШнинг Филадельфия шаҳри (Пенсильвания штати)да номаълум кимса баптизм мазҳабидаги черковнинг 4 миллион долларлик ипотека кредитини бутунлай тўлаб берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Citizens Bank банк ходимлари бизга қўнғироқ қилиб, ипотека қарзи қопланганини маълум қилди. Бу ҳақиқий саховат бўлди. Бундай бўлишини кутмагандик ва бу иш Яратганнинг ёрдамисиз амалга ошмаган бўларди.Хабарда қайд этилишича, саховатли ишни амалга оширган кимса номаълумлигича қолишини истади.Ричард Дент, черков бошлиғи
Черков бошлиғи, шунингдек, номаълум кимсанинг тўловидан кейин маълум миқдорда пул қолганини таъкидлади. Ортиб қолган маблағга бинони таъмирлаш ҳамда черковга ташриф буюрадиган ва шифохонага қатнайдиган қарияларни ташиш учун микроавтобуслар сотиб олишга қарор қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)