Forbes дунёнинг 40 ёшгача бўлган миллиардерлари рейтингини эълон қилди. 2016 йилда уларнинг сони 56 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилдагидан ўн кишига кам демакдир. Ёш миллиардерларнинг 30 нафари ўз кучи билан бойлик тўплаган бўлса, қолгани катта давлатлар меросхўрларидир. Галереяда рейтингнинг ўн нафар иштирокчисини келтириб ўтамиз.
Александра Андресен, 20 ёш, Норвегия (1,2 миллиард доллар)
Қандай бойиган: отаси Йохан Андресен унга ва опасига Ferd инвестиция компаниясининг 42 фоиздан улушини берган.Катерина Андресен, 21 ёш, Норвегия (1,2 миллиард доллар)
Қандай бойиган: отаси Йохан Андресен унга ва синглисига Ferd инвестиция компаниясининг 42 фоиздан улушини берган.Густав Магнар Витзе, 23 ёш, Норвегия (1,6 миллиард доллар)
Қандай бойиган: отаси Густав Витзе Salmar ASA компаниясининг 47 фоиз акцияларини совға қилган.Жон Коллисон, 26 ёш, Ирландия (1,1 миллиард доллар)
Қандай бойиган: Stripe тўлов тизимига асос солган.Эван Шпигель, 26 ёш, АҚШ (4 миллиард доллар)
Қандай бойиган: Snapchat асосчиси ва ижрочи директори.Людвиг Теодор Браун, 27 ёш, Германия (1,1 миллиард доллар)
Қандай бойиган: оиласига тегишли B. Braun Melsungen AG компаниясининг 9,69 фоизига эгалик қилади.Патрик Коллисон, 28 ёш, Ирландия (4 миллиард доллар)
Қандай бойиган: укаси билан Stripe тўлов тизимига асос солган.Бобби Мёрфи, 26 ёш, АҚШ (4 миллиард доллар)
Қандай бойиган: Snapchat мессенжери асосчиларидан бири.Вон Хань, 29 ёш, Хитой (1,3 миллиард доллар)
Қандай бойиган: Juneyao Air авиакомпаниясининг 27 фоизини отасидан мерос қилиб олган.Ева Мария Браун-Людик, 30 ёш, Германия (1,3 миллиард доллар)
Қандай бойиган: оиласига тегишли B. Braun Melsungen AG компаниясининг 11 фоизига эгалик қилади. Людвиг Теодор Брауннинг амакиваччаси.
Изоҳ (0)