Шу йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтадиган «Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувига ташриф буюриш истагида 200 минг ишқибоз ҳозирданоқ чипта талабида мурожаат қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» Мюнхен клубидаги манбага асосланиб хабар берган.
Чемпионлар лигасининг 1/4 финал учрашуви «Бавария»нинг уй стадиони бўлган «Аллианц Арена»да ўтади. Бу стадион ўз бағрига 75 минг ишқибозни сиғдира олади. Шунинг 2.152 таси бизнес ўриндиқлар бўлса, 1.374 таси VIP секторлар учун ажратилган, яна 227 та жой ногирон кишилар учун хизмат қилади.
«Бавария» меҳмон «Реал Мадрид» учун 2.800 та чипта ажратиб қўйган. Қолган чипталарни эса 35 евродан 180 еврогача пуллайди. Келиб тушаётган мурожаатларнинг катта қисмини бир эмас, икки кишилик чипталарга бўлган эҳтиёжлар қамраб олган.
Маълумот учун, аввалроқ «Реал»нинг ёзда «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Халқаро кубогидаги ўйини учун чиқарилган 60 минг чипта 20 дақиқа ичида сотиб бўлинганди. Испаниядан ташқарида ўтадиган «Эль-Класико»га Майами шаҳри мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)