Forbes ўзининг шахсий спорт клубига эга бўлган миллиардерлар рейтингини эълон қилди. Унинг дастлабки тўрт поғонасидан бирорта ҳам футбол клубининг хўжайини жой олмади.
«Лос-Анжелес Клипперс» баскетбол клубига эгалик қиладиган Стив Балмер ҳисоб рақамидаги 30 миллиард доллар билан рўйхат чўққисидан жой олди. Мана шу шаҳарнинг «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетбол клуби ҳамда «Лос-Анжелес Гэлакси» футбол клубларига эгалик қилувчи Филипп Аншуцнинг бойлиги 12,5 миллиард долларга тенг ва у 5-ўринга жойлашган.
Жаҳонга машҳур «Челси» футбол клуби хўжайини Роман Абрамович 9,1 миллиард доллари эвазига еттатикдан жой олди. Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»нинг энг катта акциясини қўлида ушлаб турган Стэнли Кронке эса 7,5 миллиард доллар билан ўнталикка кира олмади.
1. Стив Балмер (30 млрд доллар) — «Лос-Анжелес Клипперс» (баскетбол).2. Мукеш Амбани (23,2 млрд доллар) — «Мумбай Индианс» (крикет).3. Пол Аллен (19,9 млрд доллар) — «Сиэтл Сихокс» (Америка футболи) ва «Портленд Трейл Блейзерс» (баскетбол).4. Дитрих Матешиц (13,4 млрд доллар) — «Нью-Йорк Ред Буллз» (футбол), «Ред Булл Рейсинг» ва «Скудерия Торо Россо» (автопойга).5. Филипп Аншуц (12,5 млрд доллар) — «Лос-Анжелес Лейкерс» (баскетбол), «Лос-Анжелес Гэлакси» (футбол).6. Хассо Платтнер (11,2 млрд доллар) — «Сан-Хосе Шаркс» (хоккей).7. Роман Абрамович (9,1 млрд доллар) — «Челси» (футбол).8. Михаил Прохоров (8,9 млрд доллар) — «Бруклин Нетс» (баскетбол).9. Шахид Хан (8,2 млрд доллар) — «Жексонвил Жегуарс» (Америка футболи).10. Микки Арисон (8,1 млрд доллар) — «Майами Хит» (баскетбол).
Изоҳ (0)