Австралиянинг Перт шаҳрида икки кундан 6 ойгача бўлган чақалоқлар учун спа-маркази очилди, деб ёзади Mashable.
Хабарда қайд этилишича, шунга ўхшаш биринчи марказ Жанубий Африка Республикасида очилган. Австралияда эса 65 АҚШ доллари эвазига чақалоқларга гидротерапия ва массаж сеанслари таклиф қилинади.
Болачаларга сувда мувозанат сақлаши учун ҳаво билан тўлдирилган махсус ёстиқчалар берилади.
Марказ директори Кавита Кумарнинг сўзларига кўра, сув муолажалари чақалоқларнинг соғлиғига ижобий таъсир ўтказади. Кавитага марказни бошқаришда опаси Анита ёрдам беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)