Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Well med pharm фармацевтика корхонаси ишга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Well med pharm фармацевтика корхонаси Ҳиндистоннинг «Шаяна фарм» фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бунинг учун 4,5 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилди.
Замонавий андозалар асосида барпо этилган корхонада юқори технологик ишлаб чиқариш линияси ўрнатилган. 70 дан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланади.
Янги корхонада йилига 10 миллион қадоқда гепатопротектор, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи ва бошқа таблетка, капсула, малҳам ва шарбат шаклидаги дори воситалари ишлаб чиқарилади.
Бунинг натижасида четдан келтирилаётган 25 номдан зиёд дори воситасини тайёрлаш маҳаллийлаштирилади. Well med pharm корхонаси 2021 йилгача ягона солиқ тўловидан озод этилди. Четдан хом ашё олиб киришда бир қатор имтиёзлар берилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)