Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурия ва Қатар термаларига қарши ўйинларда иштирок этмайди. Бу ҳақда Россиянинг «Чемпионат» нашри хабар берди.
Денисов Россия Премьер-лигасининг «Спартак»ка қарши ўйинида жароҳат олгани аввалроқ маълум қилинган бўлиб, футболчи якшанба куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Хулосалар эса унинг яқин кунлар ичида майдонга туша олмаслигини кўрсатди.
Ўзбекистонлик футболчидан ташқари хорватиялик Ведран Чорлука ҳам жароҳатланганди. У ҳам Хорватия миллий термасининг Украинага қарши саралаш учрашувини қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Малайзияда Сурияга қарши ўйинда майдонга тушади. Денисов мазкур учрашувга чақирув олган бўлиб, Москвадан Куала-Лумпурга етиб келиши керак эди. Эндиликда у нафақат Малайзияга, балки Тошкентга ҳам келмайдиган бўлди.
Изоҳ (0)