Испания Ла лигасининг 28-тури «Барселона»нинг ғалабаси билан ўз якунига етди.
Луис Энрике мураббийлигидаги клуб ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашувни бошқариб борган Алехандро Эрнандес 44-дақиқада гол муаллифи Эляким Мангальяга қизил карточка кўрсатди, шунингдек, валенсияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади.
Бир киши кўпроқ ҳаракат қилган «Барселона» иккинчи бўлимда рақибига имконият қолдирмади ва 2 та гол фарқи билан зафар қучди. Томонларнинг «Месталья»да ўтган ўйинида «Барса» 3:2 ҳисобида муваффақият қозонганди.
3-ўрин учун кураш олиб бораётган «Севилья» ва «Атлетико» клублари Мадридда тўқнаш келди. Беллашувда Диего Симеоне жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучиб, рақобатчисига анчагина яқинлашиб олди. Энди уларни бор-йўғи 2 очко ажратиб турибди.
Испания Ла лигаси 28-тур 19 март, якшанба
Изоҳ (0)