Таиланд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат бош вазири генерал Прают Чан-Очага нисбатан режалаштирилган суиқасд ҳаракатининг олди олинганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция томонидан собиқ бош вазир Таксин Чиннаватни қўллаб-қувватловчи ҳаракат — Демократия учун диктатурага қарши бирлашган фронт етакчиларидан бирининг уйида қурол беркитилган махфий жой топилди. Жами тўққиз нафар киши қўлга олинди.
Махфий хонада бир неча милтиқ ва граната, шунингдек, патрон захиралари сақланаётгани аниқланди. Уй соҳиби бир неча йилдан бери қочқинда экани маълум бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)