Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб бормоқда.

Фото: «Sports.uz»

Фото: «Sports.uz»

Дастлаб энг енгил – 52 килограммгача бўлган боксчилар рингга кўтарилди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Аброржон Қодиров хитойлик рақиби Ёнг Чангни мағлубиятга учратди.

Фото: WSB

Фото: WSB

Қайд этиш жоиз, 22 ёшли боксчи 18 февраль куни Astana Arlans’га қарши кечган жангда қозоғистонлик Олжас Саттибаевга имкониятни бой берган эди.

Мазкур беллашувдан кейин Uzbek Tigers ҳисобда олдинга чиқиб олди — 1:0. Навбатдаги жанглар қуйидаги кўринишни олган:

-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев – Сен Ванг;

-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов – Вей Лиу;

-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев – Жиабин Хуанг;

+91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Хайпенг Му.

Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади