Бугун – 18 март куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «C» гуруҳи 4-турида Uzbek Tigers боксчилари Хитойнинг China Dragons жамоасига қарши жанг қилади. Беллашувлар Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 19:00 да старт олиши режалаштирилган.
Шанба оқшомида бўлиб ўтадиган жангларда Uzbek Tigers шарафини Қозоғистонда Astana Arlans’дан енгилган таркиб ҳимоя қилади. Уларга China Dragons’нинг энг яхши боксчилари қаршилик кўрсатади.
Uzbek Tigers — China Dragons
-52 килограмм: Аброржон Қодиров – Ёнг Чанг;-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев – Сен Ванг;
-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов – Вей Лиу;
-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев – Жиабин Хуанг;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Хайпенг Му.
Маълумот ўрнида, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
Мавзуга доир: Uzbek Tigers Тошкентдаги ишончли ғалабасига қарамай гуруҳда сўнгги ўринда. Astana Arlans яққол пешқадам
Изоҳ (0)