Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия молия вазири Вольфганг Шойблега йўлланган портловчи модда жойлаштирилган пакет вазирлик ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда

Фото: Bild

Фото: Bild

Симлари чиқиб турган шубҳали посилкага вазирлик экспедиторлик хизмати эътибор қаратди. Муассасага портловчи моддалар бўйича мутахассислар чақирилди ва вазирлик биносидан ходимлар чиқарилди.

DW маълумотларига кўра, техника-криминалистика институти экспертлари хавфли топилмани Берлин чеккасидаги портлашларни амалга ошириш ҳудудига етказди ва таркибини ўрганишга киришди. 

Пакетда портловчи қурилма ва пиротехника буюмларини тайёрлашда ишлатиладиган аралашма борлиги маълум бўлди. Бундай қурилма посилка очилган тақдирда ишлаб кетиши мумкин эди. 

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур ҳолат юзасидан текширувни бошлади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик