Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мушук ва итларнинг электрон рўйхатини тузиш режалаштирилмоқда. Рақамли электрон база жонзотларнинг сони, уларнинг соғлиғи ҳамда эгалари ҳақида маълумотларни кўрсатади, деб хабар бермоқда Kazakhstan Today.
Халқаро қоидаларга кўра, ҳар бир жонивор ветеринар паспортига эга бўлиши ҳамда мунтазам равишда қутуриш (1 йилда бир марта) ва паразитларга (ҳар 3 ойда) қарши эмланиши керак. Мана шу талабларни кузатиш ва ҳисобот юритиш учун Олмаотада ягона база яратилади. Ҳозирча электрон назорат остига фақатгина уй ҳайвонлари тушади. Мушук ва итларга чип ўрнатиш жараёни 1 ойдан сўнг бошланади.
Хабарда қайд этилишича, Олмаотадаги 140 минг хонадонга қарийб 200 минг уй ҳайвони тўғри келади.
Чипланган жониворлар ушланиб, вақтинча изоляторга келтирилса, эгалар уларни боқиш қоидаларини бузгани ҳақида огоҳлантирилади. Ўтган йили Ветеринария маркази мутахассислари 24 мингга яқин итни кўчада ушлаб олди ва атиги 2 мингтаси эгаларига қайтарилди ёки янги оилаларга берилди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Мархабат Мадияров, Ветеринария маркази ишини мониторинг қилиш ишчи гуруҳи аъзоси
Изоҳ (0)