АПЛ 28-тури Англия кубогининг чорак финал ўйинлари сабаб тўлиқ бўлиб ўтмади. Шунга қарамай шанба куни 4 та, якшанбада 1 та учрашув мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди.
Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» ўз майдонида «Бёрнли»ни таслим қилди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлишига қарамай, якунда «Энфилд» эгалари 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Англия Премьер-лигаси 28-тур 12 март, якшанба
«Ливерпуль» — «Бёрнли» 2:1
Голлар: Эшли Барнс, 7 (0:1). Жоржиньо Вейналдум, 45+1 (1:1). Эмре Жан, 61 (2:1).Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Лестер» эса Крейг Шекспирни расман бош мураббий сифатида таништирди. У бунга қадар Клаудио Раньерига ёрдам берган бўлса, энди мавсум якунига қадар клуб натижалари учун жавоб беради. Шартнома шу йилнинг август ойида ўз якунига етади.
Шекспирнинг кейинги тақдири «Лестер»нинг натижалари билан боғлиқ. Унинг бошқарувида «тулкилар» кетма-кет икки ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Рақиблардан бири «Ливерпуль» бўлгани ҳам мутахассисга бўлган ишончни оширди.
Аввалроқ клуб етакчиларидан бири Дринкуотер интервью бериб, футболчиларнинг ҳаммаси Шекспир номзодини қўллаб-қувватлаётганига ойдинлик киритганди.
Изоҳ (0)