Испания Ла лигасининг 27-турида чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Севилья» ҳамда «Барселона» клублари очко йўқотганди. Мадриднинг «Реал» клуби учун эса тур омадли келди.
«Сантьяго Бернабеу» стадионида «Бетис»ни қабул қилган «Қироллик клуби» ўз дарвозасидан биринчи голни ўтказиб юборган бўлса-да, ўйин якунига қадар унга икки бор жавоб қайтаришнинг уддасидан чиқа олди.
Аввалига Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирган бўлса, учрашув асосий вақти якунига 9 дақиқа қолганида Серхио Рамос «Реал»нинг ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Реал» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги очколар фарқи 2 тага етди. Мадрид клубида «Сельта»га қарши битта захира ўйини ҳам бор экани ҳисобга олинса, бу фарқ 5 тага қадар етиши катта эҳтимол.
Испания Ла лигаси 27-тур 12 март, якшанба
«Депортиво» — «Барселона» 2:1
Голлар: Хоселу, 40 (1:0). Луис Суарес, 46 (1:1). Алекс Бергантиньос, 74 (2:1).«Реал Сосьедад» — «Атлетик» 0:2
Голлар: Рауль Гарсия, 28-пен (0:1). Иньяки Уильямс, 56 (0:2).«Сельта» — «Вильярреал» 0:1
Гол: Роберто Сольдадо, 45 (0:1).«Реал Мадрид» — «Бетис» 2:1
Голлар: Кейлор Навас, 25-авт (0:1). Криштиану Роналду, 41 (1:1). Серхио Рамос, 81 (2:1).Четлатиш: Кристиано Пиччини, 78 (Б).13 март, душанба«Осасуна» — «Эйбар» — 00:45