Испания Ла лигасининг 27-турида яна бир сенсацион натижа қайд этилди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Севилья» ўз майдонида дебютант клубни мағлуб эта олмаган бўлса, кетидан «Барселона» Ла Коруняда мағлуб бўлди.
Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган «Депортиво» Чемпионлар лигасида фантастик юришни амалга оширган клубга яхшигина қаршилик кўрсатди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Тўп назоратини инобатга олмаганда, мезбонлар ҳеч бир жабҳада «Барселона»дан ортда бўлмади.
Бу мағлубият «Реал»нинг имкониятларини ошириб юборди. Бугун тунда «Қироллик клуби» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.
Маълумот учун, «Депортиво»ни янги бош мураббий Пепе Мель қабул қилиб олганди. Шундан кейин жамоа 4 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 2 тасида зафар қучди ва 2 тасида дуранг ўйнади. Ҳозирча мағлуб бўлиб улгурмади.
Испания Ла лигаси 27-тур 12 март, якшанба
Изоҳ (0)