Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 11–12 март кунлари бўлиб ўтадиган умумхалқ ҳашарига пухта ҳозирлик кўрилди, деб хабар беради ЎзА.
Икки кун давомида шаҳар ва қишлоқларимизда майдонлар ободонлаштирилиб, турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ранг-баранг гуллар экилади. Ариқ ва зовурлар тозаланиб, тўпланган маиший, қурилиш чиқиндилари белгиланган ҳудудларга чиқарилади. 740 дан ортиқ муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳ ободонлаштирилиб, теварак-атрофи тартибга келтирилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, эҳтиёжманд хонадонлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатилади.Вилоятда байрамолди умумхалқ ҳашарида 1 миллион 180 мингдан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 700 мингдан зиёди ёшлардир.Ўрол Тошбоев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари
Тўпланган чиқиндиларни ташиш ва бошқа муҳим юмушларни бажариш учун 1 160 га яқин турли техника воситаси жалб этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)