Хонанда Шароф Муқимов рафиқаси Севинч Мўминова билан айни пайтдаги муносабатлари ва қизи билан қай даражада тез-тез кўришиб туриши ҳақида «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Darakchi.uz».
«Яна турмуш қуришдан чўчимаяпсизми?» деган саволга Шароф қуйидагича жавоб берди:
Буни вақт кўрсатади. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Ҳали Севинч билан қонунан ажрашганимиз йўқ. Лекин ҳозирда у билан айро яшаяпмиз.Маълумот учун, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилда турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизи бор.Қизим билан тез-тез кўришиб тураман. У болалар майдончасига бориб, ўйнашни яхши кўради. Лекин Севинч менга қизим Лейлани ишониб топширгиси келмайди.
Сабабини сўрасам, у буни «Қорни очиб қолиши ёки совқотиб қолиши мумкин, эркаклар болаларга аёлларчалик эътиборли бўлмайди», деб изоҳлайди.
Шароф Муқимов, хонанда ва актёр
Мавзуга доир: Севинч Мўминова: Бир нарсани аниқ айтаман — Шароф Муқимов билан ҳали қонунан ажрашганим йўқ
Изоҳ (0)