Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Олий Лига 2-турида ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши баҳс юритди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
«Темирйўлчилар» матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ўйин бошланиши арафасида Тошкентдаги 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчи қизларига 8 март «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати «Локомотив» футбол клуби ҳамда унинг ҳамкори томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Қайд этиш жоиз, 8 март куни аёлларга «Локомотив» стадионига кириш бепул қилинганди. Аввалроқ «Локомотив» 55 ёшдан ошган мухлисларнинг стадионга мавсум давомида бепул кириши учун имконият яратиб бергани ҳақида хабар берилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)