Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзининг сўнгги мавсумини «Андижон» футбол клубида ўтказган Абдулатиф Абдуқодиров фаолиятини Қирғизистоннинг «Дордой» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Қайд этиш керак, «Дордой» шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик Алишер Азизов Қирғизистондаги фаолиятига ўзи баҳо бериб, мамлакатда Ўзбекистон футболчиларига бўлган қизиқиш анча ошганини қайд этганди. У «Дордой»нинг ОФК кубоги доирасидаги тўртта ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва жамоасини гуруҳ босқичига олиб чиқди.

Энди у «Дордой»да ёлғиз эмас. Абдулатиф Абдуқодиров ҳужум чизиғида унга ёрдам беради. 29 ёшли футболчи 2015 йилги мавсумда «Андижон»нинг энг яхши футболчиси деб топилган, 2014 йил мамлакат Биринчи лигасида тўпурарликни қўлга киритган.

Маълумот учун, Абдулатиф Абдуқодиров ўз вақтида «Пахтакор», «Локомотив», «Қизилқум», «НБУ-Осиё» каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Унинг «Дордой» билан шартномаси қанчага мўлжаллангани борасида аниқ маълумот йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда