Италиянинг дунёдаги энг қадимий Болонья университетида (1088 йилда асос солинган) Ўзбекистон дипломатик миссияси кўмагида «Археология ва туризм: Ўзбекистон ва Италия ўртасида ҳамкорлик» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Илмий-амалий тадбир Ўзбекистон—Италия қўшма экспедициясининг Самарқанд вилоятидаги (Зарафшон водийси, Кофирқалъа ва Қўйтепа) археологик топилмалари ва тадқиқотларини намойиш этиш, шунингдек, туризмни ривожлантиришдаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланди.
Семинар давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг халқаро бозорга миллий сайёҳлик маҳсулоти ва мамлакат услубини олиб кириш бўйича ҳаракатларини муҳокама қилди.
Унда, шунингдек, янги кашфиётлар, тадқиқот ишлари ва сайёҳлик лойиҳалари Ўзбекистонда классик, илмий, маданий-тарихий туризмни кенгайтиришга туртки бўлиши таъкидланди.
Изоҳ (0)