Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2-туридан жой олган уч беллашув 8 март — чоршанба куни бўлиб ўтганди. Бугун — 9 март куни яна икки беллашув ўз якунига етди.
«Олмалиқ» майдонига сафар уюштирган мамлакат вице-чемпиони «Бунёдкор» 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олмади — 0:0. Олмалиқликлар илк турда Бухорода 0:1 ҳисобида енгилган бўлса, «қалдирғочлар» ўз майдонида «Сўғдиёна»дан шу ҳисобда устун келганди.
Қаршининг «Насаф» клуби эса кетма-кет иккинчи бор 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мавсумни Қўқондаги ғалаба билан бошлаган Рўзиқул Бердиев жамоаси, бу сафар «Бухоро»ни таслим қилди.
Беллашувда «Насаф»га ғалаба келтирган гол легионер Драган Черан томонидан киритилди. У Қўқонда ҳам ўз номига гол ёзиб қўйганди. Шунингдек, «Насаф»нинг Баҳрайн чемпионига қарши ўйинида ҳам гол уришга эришганди.
Ўзбекистон Олий лигаси 2-тур 9 март, пайшанба
Изоҳ (0)