«Наполи» ҳамда «Реал» клублари ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Маурицио Сарри қуйидаги фикрларни билдирди.
Ўйиннинг дастлабки 55 дақиқасини ажойиб ўтказдик. Уни шундай якунлаб қўйиш учун қўшимча мотивация керак эди. Бироқ биз гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин навбатдаги босқич масаласи ёпиқлиги аён бўлди. Биз эса ўз футболимизни ўйнашдан тўхтадик.Ўйин кўрсатдики, кейинги босқичдан у қадар узоқда эмасдик. Чунки 55 дақиқа давомида Европанинг энг кучли жамоасидан устун ўйнадик. Агар ўсишда давом этсак, бу каби рақобатга бемалол кўникиб кетамиз.
Жамоамиз ёш бўлгани учун ҳам бизни ёрқин келажак кутиб турибди деб айта оламан. «Реал» эса кучли рақиб. Бизга фақатгина омад керак эди. Агар ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келганимизда, қўшимча куч пайдо бўларди.
Ўйин бизнинг ўзимизга бўлган ишончимизни оширади. Агар фақатгина натижага ишониб қолмай, учрашувни томоша қилсангиз, биз ўзимиз учун оптимизм топа олишимга сиз ҳам ишонасиз.
Маурицио Сарри, «Наполи» бош мураббийи
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам Сарри айтган фикрларга қўшилди ва биринчи бўлим катта қийинчиликка дуч келганини тан олди.
Биринчи бўлим қийналдик, чидашимизга тўғри келди. «Реал» дастлабки дақиқаларданоқ ўз ўйинини намойиш қила олмаган бўлса, «Наполи» учрашув бошиданоқ устунликни қўлига олганди.Биз барибир прессингга дош бердик ва гол уриб олдик. Ҳар доим ҳам ажойиб ўйнашнинг имкони йўқ, ўйиннинг яхши томонларидан эса фойдаланиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, иккинчи бўлимни аъло даражада ўтказдик деб айта оламан.
Бизга омад кулиб боқди демайман, футболда бундай тушунча йўқ. Натижа ҳаммасини айтиб турибди. Қайси бўлим қандай ўтганидан қатъи назар, биз ўзимизни кўрсата олдик.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)