Сингапурлик, америкалик ва хитойлик олимлар таксиларнинг энг хавфли рангини аниқлади. Бу ҳақдаги тегишли тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар 1 000 та автомобилдан кўк ранглилари сариқ рангли транспорт воситаларига нисбатан 6,1 таси (ёки 9 фоизи) йўл-транспорт ҳодисасига кўпроқ учрайди.
Олимлар буни кўк машиналарнинг сариқ автоуловларга нисбатан камроқ кўзга ташланиши билан боғламоқда.
Тадқиқотчилар 3 йил давомида ҳар ой Сингапурдаги йирик такси тармоғининг йўл-транспорт ҳодисасига учраш статистикасини таҳлил қилганидан кейин шундай хулосага келди.
Олимларнинг қайд этишича, уларнинг тадқиқоти автомобиль рангини танлаш муҳим эканини кўрсатиб, бахтсиз ҳодисалар сонини ва таъмирлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)