Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига биринчилардан бўлиб «Қироллик клуби» йўл олди. Нимчорак финалнинг жавоб ўйини учун Неаполга ташриф буюрган Зидан жамоаси Мадриддаги дастлабки ўйин каби 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиннинг бориши биринчи учрашувдаги каби бўлди ва ҳисоб италияликлар томонидан очилди. 24-дақиқада бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенснинг аниқ зарбаси «Наполи» мухлисларига ишончни қайтариб берди.
Яна битта аниқ зарба «Наполи» учун етарли бўлиши мумкин эди. Бироқ кейинги голлар испаниялик футболчилар томонидан урилди. Иккинчи бўлим бошларида Серхио Рамос мувозанатни тиклаган бўлса, кейинроқ Дрис Мертенс ўз дарвозасига ҳам гол ура олишини исботлади. Ўйиндаги сўнгги гол ўз вақтида Италия А сериясида тўп сурган Альваро Мората томонидан киритилди.
Икки ўйин натижасига кўра 6:2 ҳисобида зафар қучган «Реал» чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди. Неаполликлар эса жорий мавсум ҳисобидан халқаро майдон билан хайрлашди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «Реал» бўлиб, сўнгги мавсумда Мадрид клуби шаҳарнинг бошқа бир жамоаси «Атлетико»ни финалда таслим қилганди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал 7 март, сешанба
Изоҳ (0)