Испания Ла лигасининг 26-тури «Алавес» ҳамда «Севилья» клублари ўртасидаги беллашув билан ўз якунига етди.
Басклар ўлкасида ўтган учрашувда ғолибни аниқлаб бўлмади — 1:1. Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Севилья» бу устунликни учрашув якунига қадар сақлаб қола олмади.
Маълумот учун, мазкур жамоаларнинг Андалусияда ўтган учрашувида «Севилья» 2:1 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди.
Эндиликда Хорхе Сампаоли жамоаси Мадриднинг «Реал» клубидан 3 очко ортда қолишни бошлади. Унутмаслик керак, «Қироллик клуби»да битта захира ўйини мавжуд.
Испания Ла лигаси 26-тур 6 март, душанба
Изоҳ (0)