Миробод туманидаги хонадон қўриқлаш пультига уланганлиги сабабли хитойлик фуқаронинг мол-мулки ўзгалар томонидан ўғирлаб кетилишининг олди олинди, деб ёзади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2017 йил 3 март куни соат 16:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод туманидаги хонадонлардан бирининг эшиги қулфини темир жисм ёрдамида очиб кириб, Миробод туманидаги Huawei корхонасида ишловчи, хитойлик фуқарога тегишли қимматбаҳо буюмларни ўғирламоқчи бўлган вақтда қўриқлаш пульти сигнализацияси орқали қўриқлаш пультига «ташвиш» хабари келиб тушган.
Миробод тумани 1-техник қўриқлаш пульти экипажи — сафдор А.А.Бекташев, сафдор М.Р.Йўлдашев ва катта сержант А.А.Суярқулов ҳамда отряд командири майор У.Г.Ортиқовнинг воқеа жойига зудлик билан етиб бориши натижасида ғараз ниятли шахс воқеа жойида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ўзганинг мулкига кўз олайтирган шахс 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Шайхонтоҳур тумани Уйғур кўчасида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро эканлиги аниқланди.
Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)