Номаълум безорилар беш вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган боксчи Флойд Мейвезернинг минивенига ўт қўйдиди ва шу оннинг ўзидаёқ кўздан ғойиб бўлди, деб ёзди «Sports.ru».
Буюк Британиядаги савдо марказларининг бирида Мейвезер мухлислари билан учрашиб турганди. The Sun нашрининг ойдинлик киритишича, Флойд машинасига ўт қўйилаётган вақтда Конор Макгрегор ҳақида гапираётган бўлган. Газета саҳифасида Бирмингем кўчасида ёниб кетган минивен сурати ҳам акс этган.
Боксчилик фаолиятини якунлаб, Мейвезер саёҳатларга муккасидан кетганди. Унинг Британияга ташрифи 2 март куни Лестердан бошланган бўлиб, тур давомида боксчи бир қатор шаҳарларни айланиши керак эди. Мазкур воқеадан кейин Флойднинг Лондонга бориш режасида ўз кучида қоладими ёки йўқ — аниқ эмас.
Изоҳ (0)