Россиянинг Тожикистон Республикасида жойлашган 201-ҳарбий базаси авиацияси кўчки туфайли ажралиб қолган қишлоққа икки тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказди. Шунингдек, оғир хастани эвакуация қилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари командири ёрдамчиси Ярослав Рошчупкин маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Тожикистон Республикасида жойлашган 201-ҳарбий база авиацияси кўчки туфайли ердаги алоқалардан узилиб қолган Шарқий Помирдаги қишлоқни ‘катта ер’ билан боғлади. Вертолётчилар тоғ дарасида жойлашган Сагирдашт қишлоғига икки тоннадан ортиқ озиқ-овқат етказиб берди», — дейди Рошчупкин.
У Ми-8 вертолёти аэродромга қайтаётиб Бадахшондаги Ванжга қўнганлигини маълум қилди. «Россиялик ҳарбийлар стационар тиббий ёрдамга муҳтож тожикистонлик чегарачини Душанбега эвакуация қилди», — дея аниқлик киритди полковник. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)