Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги Чем маҳалласида учрашув ўтказди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тадбирда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон омилига бўлган эътибор ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар хусусида тушунча берилди. Оилаларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада тадбиркорликни ривожлантиришнинг тутган ўрни кўрсатиб ўтилди.
Учрашувда мазкур маҳалладаги 780 та хонадон соҳиби ўз оиласида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди.
«Саноатқурилишбанк» вилоят бўлими жамоаси чемликларга молиявий кўмак бериш ташаббуси билан чиқди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)